Ўзбекистон | 08:37 / 21.10.2021
5460
2 дақиқада ўқилади

Бухорода 18 ёшли қизни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаганлар қўлга олинди

Бухоро шаҳрида 18 ёшли қизга зўрлик ишлатиб, уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган шахслар жиноят устида ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 1988 йилда туғилган Р.Ҳ. исмли аёл 1999 йилда туғилган таниши Р.Л. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзлари истиқомат қилувчи кўчада вақтинча яшаб келаётган, 2003 йилда туғилган қизни 2021 йил 4 сентябрь куни алдаб, ўз уйига олиб борган. Сўнгра фуқаролик паспортини олиб қўйиб, унга нисбатан зўрлик ишлатган ҳамда 2021 йилнинг 4 сентябрь кунидан 8 октябрь кунига қадар пул эвазига фоҳишалик қилишга мажбурлаб келишган.  

9 октябрь куни Р.Ҳ. ва Р.Л. қизни навбатдаги мижозга 800 минг сўмга пуллаб, фоҳишалик қилишга мажбурлаган ҳолда одам савдоси жиноятини содир қилишган. Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда шериклар жиноят устида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Бухорода 28 ёшли қизни фоҳишалик учун Уммон давлатига юбораётган шахслар қўлга олинганди.

Мавзуга оид