Ўзбекистон | 21:00 / 22.10.2021
5175
2 дақиқада ўқилади
Болалар мактаб ва боғчаларда сифатли озиқ-овқат билан кафолатли таъминланиши керак — Мақсуда Ворисова
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Мақсуда Ворисова таълимнинг барча босқичларида аҳоли учун тенг имкониятлар яратишни илгари сурмоқда.
“Мактабгача, ўрта, касб-ҳунар ва олий таълимда аҳолининг барча қатламларига тенг имкониятлар яратиш зарур”, – дейилади сайловолди дастурда.
Дастурга кўра, мазкур вазифани амалга оширишда қуйидагиларни амалга ошириш режа қилинмоқда:
- 6 ёшга тўлган болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлов билан бепул тўлиқ қамраб олиш, ҳар бир аҳоли пунктида мактабгача таълим муассасаларини очиш;
- мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги ўқувчилар ва тарбияланувчиларни сифатли ва соғлом озиқ-овқат билан кафолатли таъминлаш;
- бепул олий таълим бериш тизимини тартибга солишнинг замонавий механизмларини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш ва амалиётга жорий этиш. Шунингдек, талабаларнинг дарсни ўзлаштириши ва уларнинг инновацион фаолиятда иштирок этишига қараб, стипендиялар миқдорини белгилаш, турар-жойларга муҳтож талабаларни қулай яшаш шароитлари билан таъминлаш;
- кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли фарзандларини таълим олишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
- олис қишлоқлардаги болалар учун мўлжалланган маданият муассасалари, спорт иншоотлари, “Баркамол авлод” марказлари, мусиқа ва санъат мактабларининг фаолиятини янада ривожлантириш;
- ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш, уларга маънавий-маърифий соҳада тенг имкониятларни таъминлаш. Махсус адабиётларни, жумладан, овоз жўрлигидаги Брайль алифбоси асосида ҳам чоп этиш ва харид қилиш, инклюзив таълимни ривожлантириш, шу соҳада фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларга имтиёзлар тақдим этиш.
Мавзуга оид
11:00 / 12.12.2024
“Одамлар тўртбурчак, думалоқ ва меҳрибон” – дунёни бошқача “кўрадиган” болалар
22:51 / 08.04.2023
Мудирага қонун талабларини четлаб ўтиб, болалар уйи очишга ким ёрдам берган?
18:50 / 01.06.2022
Ислом Каримовга ёзилган хат, сўм-купонлар, 7 ёшда 3-синф — болалик хотиралари
09:07 / 31.05.2022