Ўзбекистон | 10:31 / 22.10.2021
22232
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёғган қор — суратларда

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор тоғли ҳудудларида қор ёғди.

Хусусан, Жиззах вилоятининг Зомин туманида қор ёғиши кузатилди. Айни дамда Зомин туманининг денгиз сатҳидан 800-900 метрдан юқори тоғликлари қорга бурканган.

Бундан ташқари, Қамчиқ довонида ҳам кучли қор ёғди. ИИВ ЙҲХББ тегишли хабар эълон қилиб, йўллар нам бўлгани боис ҳайдовчилардан кескин тормоз бермасликни сўраган. 

Аввалроқ, «Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилаётганини маълум қилганди.

21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши, баъзи жойларда кучли бўлиши, кўринувчанлик ёмонлашиши айтилганди.

Жиззах вилояти Зомин тумани / Фото: uzb_meteo
Жиззах вилояти Зомин тумани / Фото: uzb_meteo
Қамчиқ довони / Фото: Kun.uz
Қамчиқ довони / Фото: Kun.uz
Қамчиқ довони / Фото: Kun.uz

Мавзуга оид