15:06 / 02.11.2021
7347

Бишкекда ўтказилган Қуръон мусобақаси совриндорига 1 йиллик ўқув шартнома пули тўлаб берилди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида 3-ўринни эгаллаган Ҳабибуллоҳ қори Олимжоновга мукофот сифатида бир йиллик ўқув шартнома пули (13 974 000 сўм) тўлаб берилди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 2 ноябрь куни Тошкент ислом институтида бўлиб ўтган тақдирлаш тадбирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ғолибга ўқув шартномаси тўланганлиги ёрлиғини топширди. «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими, Тошкент ислом институти жамоаси томонидан ҳам Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов ва унинг ота-онаси, устозларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Шунингдек, маросимда «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзулла Махдум ўғли ҳам сўзга чиқиб, институт жамоасини муносиб ғалаба билан муборакбод этиш асносида халқаро Қуръон мусобақаларида иштирок этиш маҳорати ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 октябрь куни Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қирғизистон пойтахтида МДҲ республикалари Қуръон ҳофизлари иштирокида ўтказиладиган Халқаро Қуръони карим мусобақасида фахрли учинчи ўринни эгаллагани хабар қилинган эди.

Top