Ўзбекистон | 19:16 / 12.11.2021
10585
3 дақиқада ўқилади

Enter Engineering: компания Қарши шаҳрида бўлиб ўтган тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этди

Фото: Enter Engineering

Қарши шаҳрида ҳар йилги ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Кенг кўламли тадбирда нефть ва газ, кимё, электроэнергетика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, шунингдек чарм ва пойабзал саноатига оид 152 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, хорижий компаниялар ва меҳмонлар, шунингдек, йирик маҳаллий саноат корхоналари ўз маҳсулоти ва хизматларини стендлар орқали намойиш этдилар. Улар сафида Enter Engineering ҳам бор.

Фото: Enter Engineering
Фото: Enter Engineering

Очилиш маросимида қатнашчиларнинг вакиллари ва масъуллар шахслар сўзга чиқдилар. Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, ўз сўзида жумладан, шундай таъкидлади:

– Бу йилги ярмаркада, ўтган йиллардан фарқли ўлароқ, бутун республикадан тадбиркорлар ва саноат корхоналари вакиллари иштирок этмоқда. Ушбу кўргазма Қашқадарё учун ҳам муҳим аҳамиятга эга, у вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ўсишига ёрдам беради. Ярмаркада барча иштирокчилар учун уларнинг даражаси ва ишлаб чиқариш қувватидан, қатъи назар, тенг шароитлар яратиб берилди.

Фото: Enter Engineering
Фото: Enter Engineering

Кўргазмага нафақат маҳаллий, балки хорижлик ишлаб чиқарувчилар ҳам таклиф этилди. Кўргазма унда иштирок этаётган барча корхоналар ва ташкилотларнинг келгусидаги фаолияти учун фойдали бўлиши аниқ.

Фото: Enter Engineering

Ушбу кўргазма тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва компанияларга барқарор келишувларга эришиш, энг муҳими, бозор эҳтиёжини ўрганиш ва таҳлил қилиш имкониятини беради. Бундай миқёсдаги тадбирлари нафақат алоҳида тармоқлар, балки бутун республиканинг иқтисодий тараққиёти учун хизмат қилади.

Фото: Enter Engineering

Эртага, ярмарканинг иккинчи куни тартибидан семинарлар ва турли соҳа ассоциациялари томонидан тақдимотлар жой олган. Шунингдек, тармоқ корхоналари ва региональ ишлабчиқарувчилар ўртасида ўзаро келишув тўғрисидаги меморандумни имзоланиши кутилмоқда.

Enter Engineering компанияси PR-департаментиⓉ

Мавзуга оид