Ўзбекистон | 15:25 / 16.11.2021
9714
8 дақиқада ўқилади

МТО ГКК: ишбилармонлар форумида Бухорода бунёд этилажак қиймати 2,5 млрд АҚШ долларига тенг газ-кимё мажмуаси тақдимоти бўлди

МТО технологияси базасида ишловчи Газ-кимё мажмуаси лойиҳаси 2,5 мингта ишчи ўрини яратилишини ва 2 млрд доллар миқдоридаги солиқ тушумларини назарда тутади. Шунингдек ГКК учун эркин иқтисодий зонани ташкил этиш ғояси ҳам илгари сурилмоқда.

Фото: Enter Engineering

15 ноябрь, 2021 й. – Humo Arena майдонида бўлиб ўтган  «МТО газ-кимё комплекси: Янги Ўзбекистон технологиялари» форумида бизнес соҳаси ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султонов ва SEG Бош директори ўринбосари, МТО Газ-кимё комплекси лойиҳаси директори Масрур Шакиров давлат идоралари, нефть-газ тармоғи ходимлари, етказиб берувчилар ҳамда бўлажак ҳамкорлардан иборат бўлган форум иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилдилар. 

Фото: Enter Engineering

Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти Қоракўл туманида бунёд этилажак МТО технологияси асосида ишловчи Газ-кимё комплекси («метанолни олефинга айлантириш») қурилиши ва эксплуатация қилиниши хусусида форум иштирокчиларига батафсил маълумот берилди. Йиғилганлар олдида, шунингдек, мажмуанинг бош лойиҳаловчиси – Wood (Италия) компанияси вакили ҳам нутқ сўзлади.

Қиймати 2,8 миллиард долларга тенг ушбу лойиҳа 2023 йилнинг тўртинчи чорагида эксплуатацияга топширилади ва у Ўзбекистон саноатини олефин углеводородлари билан таъминлаш имконини беради. Маълумки, олефин углеводородлари мамлакат учун стратегик муҳим хом ашё ҳисобланади. Газ-кимё мажмуаси маҳаллий хом ашёни метанолни олефинларга айлантиришнинг лицензияланган ҳамда МҲД ҳудудида муқобили мавжуд бўлмаган технологик жараёни асосида қайта ишлаш учун мос равишда лойиҳалаштирилган. Мажмуа ишга туширилгач, Ўзбекистонда импорт ўрнини маҳаллий хом ашё билан босиш жараёни жадаллашади, иқтисодиёт диверсификацияси таъминланади, шунингдек у иқтисодиётнинг турли маҳаллий тармоқлари тараққиётига хизмат қилади.

Фото: Enter Engineering

Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун Қоракўл туманида Эркин иқтисодий зона ташкил этилиб, маҳаллий ва хорижлик ишлаб чиқарувчиларни янада кўпроқ жалб этиш мақсадида молиявий солиққа тортиш ва индустриаль соҳаларда қатор имтиёзлар белгиланади. ЭИЗ ҳудудида инглизча ҳуқуқий режим жорий этилади, шунингдек бизнесни хорижий валютада юритишга рухсат этилади. Барча корхоналар учун табиий ресурсларни, жумладан электр энергиясини қисман қайта тикланувчан манбаалардан етказиб бериш кафолатланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, янги завод, шунингдек, ЭИЗ ҳудудидаги қўшма корхоналар 2300 та янги иш ўринлари яратилишини таъминлайди ҳамда келгуси 20 йил давомида 2 миллиард доллар миқдорида қўшимча солиқ тушумларини келтиради.

SEG Бош директори ўринбосари, МТО Газ-кимё комплекси лойиҳаси директори Масрур Шакиров қуйидагиларни таъкидлади:

 «Газ-кимё мажмуаси лойиҳаси – Янги Ўзбекистоннинг янги қиёфасига яққол мисолдир. Углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, замонавий талабларга жавоб берадиган камёб газ-кимё маҳсулотини ишлаб чиқариш – бу мамлакат аҳолисини ва иқтисодий тармоқларини стратегик аҳамиятга эга бўлган хом ашё билан таъминлаш имконини беради. Бу имконият нафақат мамлакатимизда янги бизнесларни ривожлантириш учун асос бўлади, балки иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсишини таъминлайди ва миллий иқтисодиётимизнинг рақобатдошлилигини оширади. Ушбу лойиҳа МДҲда ягона ҳисобланади ва бугунги кунда МДҲ давлатларида унинг муқобили мавжуд эмас». 

Фото: Enter Engineering

Андреа Феррера, Wood (Италия) техник директорининг сўзи:

«МТО ташаббуси «мақсадга тўлиқ мос келувчи» лойиҳанинг ажойиб мисоли бўлиб, унда мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий эҳтиёжларини маҳаллий ресурслар ҳисобига қондириш кўз тутилган.  Wood компанияси мазкур ташаббуснинг бир қисми экани, мамлакат тараққиётига кўмаклашаётгани, шунингдек мижозининг ўз лойиҳасини самарали ҳамда экологик хавфсиз муҳандислик ечимларини қўллаган ҳолда замонавий, экологик хавфсиз технологияларни фойдаланган ҳолда амалга оширишида қўллаб-қувватлаётгани билан фахрланади».

Форумни ўтказишдан кўзланган мақсадлардан бири потенциал харидорларни мажмуа маҳсулоти билан таништириш эди. Форум доирасида қатор компаниялар – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва халқаро офтейкерлар билан ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисида меморандумлар имзоланди, жумладан:

  • KTM SA (Туркия), логистика ва полимерлар ҳамда нефть-кимё маҳсулотлари савдоси борасида катта тажрибага эга бўлган ҳудуддаги энг йирик компаниялардан бири;
  • SAG, МДҲ ҳудудида энг етакчи ва дунёдаги энг етакчи бешта ишлаб чиқарувчи бири бўлган гилам ишлаб чиқарувчи;
  • International Beverages Tashkent, PepsiCo'нинг Ўзбекистондаги расмий боттлери;
  • Urgaz, МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатларида тўқимачилик ишлаб чиқаришида етакчиларидан бири;
  • ETS U-STAN – Швеция-Россия қўшма корхонаси, Марказий Осиёда 4500 та мижозга эга бўлган ҳудуддаги энг йирик савдо компанияларидан бири.

Air Products and Chemicals, Inc. (АҚШ) компаниясининг Европа, Африка, Россия ва МДҲдаги йирик лойиҳаларини ривожлантириш бўйича директори Хуан Мигель Гонсалес ўз нутқида қуйидагиларни таъкидлади:

«Биз компания сифатида бутун дунё бўйлаб асосий ҳамкорларимиз билан узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорликка эришиш масаласига ҳамиша эътибор қаратиб келамиз. Компаниямизнинг Ўзбекистондаги ва бутун Марказий Осиёдаги келажаги бизни илҳомлантирмоқда. Бугун биз ушбу форумда иштирок этаётганимиздан мамнунмиз, чунки саноат газларини ишлаб чиқариш бўйича инновацион технологияларимиз, билим, тажриба ва экспертизаларимиздан фойдаланиш орқали газни монетизация қилиш учун инвестицион имкониятларини ўрганмоқдамиз».

Янги комплекснинг ишлаб чиқариш қуввати 720 000 тоннагача тайёр полимер маҳсулотидан иборат бўлиб, бу ички бозорнинг барча эҳтиёжларини қондиради. Заводда этилен ва пропиленнинг асосий таркибий қисмларидан турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, улар ҳозирда четдан импорт қилинаётган турли хом ашё ўрнини босади ва Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига улкан ҳисса қўшади.

Фото: Enter Engineering
Фото: Enter Engineering

Заводда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 70 фоизидан ортиғи ички бозорда сотилади, бу эса Ўзбекистон саноатининг ички талабини қондириш, шунингдек МДҲ давлатлари, Хитой, Туркия ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларига турли хом ашёни экспорт қилиш имконини беради.

Chemtex Global Corporation (АҚШ) компанияси технологияси асосида завод полиэтилентерефталат (ПЭТ) ишлаб чиқаради. ПЭТ – бу бугунги кунда Ўзбекистонда тўлиқ импорт қилинадиган жуда талабгир полимер. Ушбу маҳсулотдан тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатларида кенг фойдаланилади. ПЭТ олиш учун фойдаланиладиган моноэтиленгликоль Scientific Design Company Inc. компанияси (АҚШ) технологияси бўйича ишлаб чиқарилади. Ушбу полимер гидравлик суюқликларни / эритгичларни, шунингдек антифризларни ишлаб чиқаришга бўлган талабни қондиради.

Eni S.p.A. компаниясининг (Италия) шуъба компанияси бўлган Versalis S.p.A. билан ҳамкорликда паст зичликдаги полиетилен ультра юқори босимли қувурли реакторда ишлаб чиқарилади. Паст зичликдаги полиетилен қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва парафармацевтика соҳаларининг кўплаб тармоқларида ҳаётий муҳим материал ҳисобланади.

Қувурли реакторнинг иккинчи маҳсулоти, этиленвинилацетат, Ўзбекистон ва МДҲ бозори учун ноёб ҳисобланади. Этиленвинилацетат турли жабҳаларда қўлланилади ва юқори даражада талабгир (айниқса, қуёш панелларини ишлаб чиқаришда) маҳсулот ҳисобланади.

Полипропилен ишлаб чиқариш бу борада дунёда етакчи бўлган W. R. Grace & Co. компанияси (АҚШ) билан ҳамкорликда амалга оширилади. Полипропилен – бу тўқимачилик, парафармацевтика, электротехника ва автомобиль саноатида қўлланиладиган муҳим хом ашёдир.

Газ-кимё комплекси лойиҳаси доирасида Самарқанд шаҳрида янги таълим муассасаси – соҳа учун мутахассислар тайёрлайдиган Халқаро техника университетини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Лойиҳада атроф-муҳитга ножўя таъсирни минималлаштириш назарда тутилган. Барча халқаро экологик стандартларга риоя қилиш бутун дунёда эътироф этилган Mott MacDonald Group Limited (Буюк Британия) ташкилотининг эколог маслаҳатчилари томонидан назорат қилиниб, тасдиқланади.

МТО газ-кимё комплекс матбуот хизмати

Мавзуга оид