Ўзбекистон | 08:49 / 06.01.2022
3727
1 дақиқада ўқилади

Давлат архивлари ўқув залида ишлаш учун рухсатнома бериш муддати 3 иш кунидан 1 иш кунига қисқарди

Давлат архивлари ўқув залларида ишлаш учун рухсатнома бериш муддати уч иш кунидан 1 иш кунига қисқармоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Алиев маълум қилди. 

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, 2021 йил 29 декабрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 788-сон қарорига мувофиқ, аҳолига архив хизматларини кўрсатиш муддатлари қисқартирилмоқда ва йиғим миқдорларининг камайтирилиши орқали жисмоний ва юридик шахсларга енгиллик ва қулайликлар яратилмоқда.

Хусусан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) учун йиғим миқдори камайтирилмоқда, шунингдек, давлат архивлари ўқув залларида ишлаш учун рухсатнома бериш муддати уч иш кунидан 1 иш кунига қисқармоқда.

Шунингдек, давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

Мавзуга оид