Ўзбекистон | 11:56 / 07.01.2022
5580
6 дақиқада ўқилади

Инновацион дори воситалари ва уларнинг касалликнинг ижобий натижасига таъсири

Фото: Getty Images

Сўнгги йилларда дунёда юрак-қон томир касалликларидан (ЮҚК) касалланиш ва ўлим статистикаси сезиларли даражада ошди. Миокард инфаркти ва беқарор стенокардия каби клиник шароитларни бирлаштирувчи юрак ишемик касаллигининг зўрайиши даври бўлган ўткир коронар синдромдан (ЎКС) ҳар йили АҚШ ва Европада 914 мингга яқин одам вафот этади. Ўзбекистон юрак-қон томир патологияларидан ўлим ҳолатлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ушбу муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш йўлларини ўрганиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси аъзоси, профессор Курбанов Равшанбек Давлетович билан суҳбатлашдик.

Равшан Курбанович, сиз қандай фикрдасиз, нима учун ЮҚК бугунги кунда мамлакатимизда ўлимнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади?

Дарҳақиқат, ЮҚК ўлимга олиб келадиган касалликлар умумий сонининг деярли 59 фоизини ташкил қилади. Мамлакатимизда бу кўрсаткичлар, масалан, Европа, Япония, АҚШ ва Қозоғистондагидан юқори ҳисобланади. Мен ўйлайманки, бу муаммо нафақат тиббий, балки ижтимоий-иқтисодий хусусиятга ҳам эга, сабаби, ушбу кўрсаткичлар ЮҚК билан касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига, тиббиёт муассасаларидаги жиҳозларга, касалликка ўз вақтида ташхис қўйилишига ва бошқаларга боғлиқ.

Илгари тиббий муолажаларни, хусусан, тери ости коронар аралашуви (ТКА), шунтлаш, ангиопластика каби муолажаларни фақат кардиология марказларида олиш мумкин эди. Охирги йилларда Президентимиз фармойишига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳридаги ЎКС билан касалланган барча беморлар энг яқин шифохонада тромболиздан ўтиши мумкин бўлган дастур тайёрладик. Биз учун бу ютуқ ва ушбу касалликка қарши курашда терапияни ривожлантириш йўлидаги салмоқли қадамдир. Ишончимиз комилки, юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдамнинг ўз вақтида кўрсатилиши, албатта, ўз самарасини беради, аммо ундан фойдаланиши мумкин бўлган беморларни қамраб олиш даражасини ошириш зарур. Мисол учун, тромболизга муҳтож бўлган беморларнинг атиги 25 фоизи даволанган, ангиопластика ва шунтлашга муҳтож бўлган аҳолининг улуши атиги 53 фоизни ташкил қилади.

Биз бу кўрсаткичларни ошириш устида ишлаяпмиз. Марказлар ва мутахассислар сони сезиларли даражада, хусусан, сўнгги йилларда деярли 10 бараварга ортди, аммо, ЮҚС билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун беморлар ва мутахассислар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш ҳам долзарб масала ҳисобланади, масалан, авваламбор поликлиникада ўз вақтида ташхис қўйиш, кейин эса кардиология марказига ёки заруратга қараб, ангиологларга юбориш.

ЎКСнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

Касалликнинг олдини олишнинг 3 та ёндашуви мавжуд.

Биринчиси – ҳаммага маълум ёки популяцион усуллар. Масалан, СТТ, пиёда юриш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, рационал овқатланиш, оптимал вазнни назорат қилиш, тамаки чекиш ва бошқа зарарли одатлардан воз кечиш.

Олдини олишнинг иккинчи чораси – бу ЎКС, юрак хуружи ва инсульт кўринишидаги асоратларнинг олдини олиш учун хавф омилларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш. Мисол учун, холестериннинг юқори даражаси, диабет, семизлик билан касалланган беморлар ва чекувчиларда ЮҚК ривожланиш хавфи юқори, шунинг учун уларни ўз соғлиғига алоҳида эътибор беришга ишонтириш керак.

Учинчи ёндашув – ногиронлик ривожланиши ёки ўлим билан якунланадиган касалликнинг олдини олиш бўйича ташхис қўйилган беморларни замонавий усулларга мувофиқ даволаш.

Жисмоний фаоллик – умумий тавсия. Аммо жисмоний фаоллик беморнинг ёши ва соғлиғини ҳисобга олган ҳолда дозаланиши керак.

Умуман олганда, агар беморлар тавсияларга қандай риоя қилишлари ҳақида гапирадиган бўлсак, улар терапияга қанчалик садоқатли эканликлари ва шифокор тавсияларига амал қилишади?

Бу жуда катта муаммо. Бемор жиддий касалликдан, масалан, шиш ва нафас қисилишидан азият чекса ҳам, у оёққа туриши ва одатдаги ҳолатига қайтиши билан дарҳол терапияни тўхтата бошлайди. Бу, албатта, даволаниш бутун курсининг умумий натижасига, касалликнинг якуний натижасига, шунингдек, унинг қайталанишига таъсир қилади.

Яқинда Санофи Ўзбекистон бозорида Клопидогрел ва Ацетилсалицил кислотасининг фиксацион бирикмаси бўлган инновацион дори воситасини тақдим этди. Дори воситасининг самарадорлиги ҳақида қандай фикрдасиз?

Бу юрак-қон томир касалликлари терапиясида муҳим ҳодисадир: кўплаб беморларимиз антиагрегантларга муҳтожлиги сир эмас. Уларга стенокардиядан азият чекувчи, миокард инфарктини бошидан ўтказган, тери коронар аралашуви ва ангиопластикани ўз бошидан ўтказган инсонлар киради. Авваллари антиагрегант сифатида улар аспирин қабул қилишган. 2010 йилгача клопидрогел ва антиагрегантлар алоҳида қабул қилинган. 2010 йилдан бошлаб беморлар мажбурий равишда икки марталик антиагрегант терапияга амал қилишлари лозим бўлган. Одатда, аспирин билан клопидрогел ёки аспирин билан тикагрелор қабул қилинади – бу комбинациялар мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир комбинация ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга.

 Ушбу препаратнинг афзаллиги шундан иборатки, бир дона таблетка таркибида икки хил дори воситаси мавжуд. Бу ерда даволанишнинг комплаентлиги анча яхши. Беморларга 5-6 тадан дори воситаси ёзиб берилганда, комплаентлик пасаяди. Агарда терапияда кўпи билан 3 хил дори ёзилса, комплаентлик юқори бўлади. Шунинг учун ҳам, менинг фикримча, бу анчагина самарали ва хавфсиз комбинация бўлиб, беморларнинг сифатли даволанишига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда терапиянинг комплаентлигини оширишга ёрдам беради.

Юрак-қон томир касалликларининг миқёси ўсиши шароитида касалликлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим, яъни аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда мунтазам профилактик кўриклардан ўтказиш, шунингдек, ҳам беморлар, ҳам шифокорлар билан иш олиб бориш баробарида самарали диагностика ва даволанишга мойилликни таъминлаш мумкин. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид