11:05 / 26.01.2022
4168

Ўзбекистоннинг барча аэропортларида электр таъминоти тикланди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг барча аэропортларида электр таъминоти тикланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Маълум қилинишича:

  • соат 22:50 да Наманган аэропорти электр энергиясига уланган; 
  • соат 00:43 да Қарши аэропортида электр таъминоти тикланган;
  • соат 00:45 да Термиз аэропортида электр энергияси уланган;
  • соат 02:40 да Бухоро аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланган;
  • соат 02:40 да Фарғона аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланган. Кеча кечқурун қисман уланиш ҳақида хабар берилган эди. 

Бундан олдин, Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр таъминотидаги узилишлар туфайли тўхтатилганди.

Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Термиз, Қарши, Урганч, Бухоро, Нукус ва Самарқанд аэропортларида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар кузатилди. Электр энергияси фақат Навоий аэропортида мавжудлиги маълум бўлди.

Мавзу
Ўзбекистонда блэкаут
25 январь куни Ўзбекистон бўйлаб свет ўчиб қолди. Бу барча соҳаларга жиддий таъсир қилди.
Барчаси
Top