17:14 / 28.01.2022
12145

Самарқанд шаҳрида лойқа ёмғир ёғмоқда

Самарқанд шаҳрида айни дамда лойқа ёмғир ёғяпти. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: KUN.UZ

Самарқанд шаҳрида тушдан кейин бошланган ёмғир лойқа аралаш ёға бошлаган. Кўчада соябонсиз юрган одамларнинг кийими бир зумда лой бўлиб қолмоқда. Шунингдек, очиқ ҳавода турган машиналарнинг усти лой билан қопланиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 28-29 январ кунлари Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида шамолнинг тезлиги 25-28 м/с гача етиши ва ҳудудларда чанг бўронлари бўлиши тўғрисида огоҳлантириш билан чиққанди.

Айни дамда Қашқадарёда ҳам кучли шамол кузатиляпти. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, Қарши шаҳридаги бозор томини шамол учирган.

Top