Самарқанддан Екатеринбургга учган самолётда техник носозлик рўй берди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд–Екатеринбург йўналишида учган самолётнинг бир моторида ёнғин чиққани ёзилган видео-хабар тарқалди. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳолатга ойдинлик киритди. Дастлабки маълумотларга кўра, “Уральские авиалинии” компаниясига қарашли самолёт кабинаси герметизациясида носозлик юзага келган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Интернетда тарқалган видеодан кўринишича, самолётда фавқулотда ҳолат эълон қилинган ва йўловчиларга кислород ниқоблари берилган.
Йўловчилар махсус ниқоб таққан бўлсалар-да, мавжуд вазиятда хотиржам бўлишган, кимнингдир ҳатто кулгани ҳам эшитилади.
Ўзбекистон Транспорт вазирлигидан маълум қилишларича, 28 январь куни “Уральские авиалинии” авиакомпаниясининг А320 VQ BNI ҳаво кемаси Самарқанд – Екатеринбург йўналиши бўйича SVR 2862 рейсини амалга оширган. Тошкент вақти билан 07:41 да самолёт Самарқанд аэропортидан муваффақиятли учган.
Парвоз давомида Москва вақти билан соат 10:01 да экипаж командири самолётда техник носозлик юз бергани ҳақида ҳаво ҳаракатини бошқариш диспетчерига авария сигналини берган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт кабинаси герметизациясида носозлик юзага келган.
“Кольцово аэропортининг фавқулодда хизматлари самолётни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтирилган. Бортида 159 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 10:28 да Кольцово аэропортига муваффақиятли қўнган.
Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ”, – дейилади вазирлик хабарида.
Ҳодиса бўйича Свердловск транспорт прокуратураси томонидан парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:49 / 31.10.2024
Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. Бир киши ҳалок бўлган
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
21:01 / 29.10.2024
Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғинда яшаш хонадони ёниб кетди
14:23 / 29.10.2024