12:15 / 03.02.2022
7761

ХТВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши янгиланган таркибидан халқ таълимига бефарқ бўлмаган фаоллар жой олди

1 февраль куни Халқ таълими вазирлиги ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

DEKOS компанияси, «M-faktor» лойиҳаси асосчиси Ҳасан Мамасаидов Жамоатчилик кенгашнинг раиси этиб сайланди. A.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев Жамоатчилик кенгаши котиби бўлди.

Янги таркибда иш бошлаган кенгаш аъзолари томонидан таълимдаги муаммолар қизғин муҳокама этилган ҳолда, уларни ҳал этиш бўйича янги тизим ва «Йўл харита»сини яратиш таклифи илгари сурилди.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов вазирлик ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби мактабларни ривожлантириш, ўқитувчилар мавқеини ошириш, таълим сифатини ошириш, тизимга инновацион лойиҳаларни тадбиқ этишда Жамоатчилик вакилларининг аҳамиятини қайд этди.

Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби, доимий равишда Мустақил экспертлар клубини ташкил қилган ҳолда тизимда мавжуд масалаларни таълим соҳасига бефарқ бўлмаган фуқароларни жалб этган ҳолда ҳал этишни таклиф этди.

Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркибидан хусусий сектор вакиллари, блогерлар, депутатлар ва фаол жамоат вакиллари ўрин олган. 

Top