19:00 / 03.03.2022
14950

“Ҳаттоки Мексикадан қўнғироқ қилиб, ҳамкорлик таклиф этишди” Анвар Абдуқаюм

Toybola Toys бренди асосчиси Анвар Абдуқаюм Kun.uz билан суҳбатда тадбиркор сифатида танилишига сабаб бўлган онлайн лойиҳа ҳақида гапирди.

Бугун одамларнинг вақтлари қиммат

Бугунги одамлар ниҳоятда тезлашиб кетишган, уларга вақт қиммат ҳисобланади. Интернет уларнинг ишини осон қиляпти, бунинг қулайлиги - қачонки ишдан бўш вақтда бемалол интернет орқали ҳамма маълумотларни олиш, Youtube’да истаган кўрсатувини кўриш имконияти мавжуд. Бамайлихотир телевидениени кузатишга ёки газета ўқишга вақт бўлмаяпти.

Айниқса аҳолининг маълум бир фаолият билан банд қисми: давлат идоралари ходимлари, тадбиркорлар, умуман тўлов қобилиятига эга қатлам телевизор кўрмаяпти. Аксарият одамлар онлайн платформалардан фойдаланяпти.

“Subyektiv” лойиҳаси бизни 3 млн одамга танитди

Тадбиркор сифатида танилишимга ҳам онлайн платформа сабаб бўлди. Kun.uz’нинг “Subyektiv” лойиҳасида бизнинг фаолиятимиз ҳақида кўрсатув тайёрлашди ва кўрсатув эълон қилингач, уч кун ичида бутун дунёдан қўнғироқлар бўла бошлади: Норвегия, Янги Зеландия, Мексика, Япония, Жанубий Корея каби давлатлардан юртдошларимиз, тадбиркорлар боғланиб, ҳамкорликни таклиф қилишди.

Kun.uz’нинг ушбу лойиҳаси орқали 3 млн одамга танилдим. Бошқа бирор жойда бунчалик танилиш имконияти йўқ.

Kun.uz доим тезкор ва холис ишлайди

Kun.uz лойиҳаларининг устунлиги шундаки, сайт ўз кузатувчиларига доим тезкор ва ишончли, холис тарзда маълумот етказади. Бундай катта қамровдаги обуначиларни сақлаб қолиш учун жамоа профессионал ишлайди.

Шунингдек, рекламаларни суратга олиш жараёнларида ҳам алоҳида ёндашув билан ишланади. Бунга шахсан ўзим гувоҳ бўлганман. Видеони кўрсангиз, сиз ҳам бунга тан берасиз.

Жамоага нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёга хабар тарқатувчи агентликлар орасида ҳам биринчиликни қўлга киритишни тилайман.

Top