Ўзбекистон | 15:30 / 26.03.2022
11432
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг қарийб 1000 нафар ўқитувчи ва шифокорлари донорлик қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Қон топшир — ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси тизимнинг ҳудудий муассасаларида ҳам қизғин давом этмоқда.

Фото: СамДТИ ахборот хизмати

Хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Жасур Ризаев бошчилигидаги 1000 нафар профессор-ўқитувчи ва шифокорлари, магистратура ҳамда клиник ординатура талабаларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи вилоят қон қуйиш марказида беғараз донор сифатида қон топширди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти таркибида иккита клиника фаолият кўрсатиб, айни пайтда уларда қатор мураккаб жарроҳлик операциялари, шунингдек, туғуруқ амалиётлари ўтказилмоқда. Бу жараёнларда эса, табиийки, қон захираларига эҳтиёж катта.

Фото: СамДТИ ахборот хизмати
Фото: СамДТИ ахборот хизмати

Вилоятда донорлик қонига эҳтиёжи бўлган кўплаб беморлар борки, ушбу хайрия акцияси ортидан уларнинг ҳам мушкули осон бўлиб, соғлом ҳаётга қайтишига умид уйғонади.

Бу каби хайрли амалларнинг мамлакатимиз бўйлаб кенг ёйилишида ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

“Қон топшир — ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси давом этмоқда.

СамДТИ ахборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид