Хитойда вояга етмаганларнинг блогерларга виртуал совғалар жўнатиши тақиқланди
Бу тақиқ ByteDance Ltd., Kuaishou Technology каби Хитой интернет-гигантларига таъсир қилиши мумкин.
Хитойда вояга етмаганларнинг стриминг платформаларда блогерларга виртуал совғалар жўнатиши тақиқланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Интернет саноати устидан назорат ўрнатиш чоралари доирасида киритилган янги қоидаларга кўра, тўғридан тўғри трансляциялар тақдим этувчи платформалар вояга етмаганлар учун онлайн-ўтказмалар амалга ошириш ёки виртуал совғалар сотиб олиш имкониятини бера олмайди. Қайд этилишича, бу тақиқ ByteDance Ltd., Kuaishou Technology каби Хитой интернет-гигантларига таъсир қилиши мумкин.
Бундан ташқари, ҳукумат платформалардан вояга етмаганларга соат 22:00дан кейин блогерларнинг тўғридан тўғри трансляцияларини томоша қилишни тақиқлашни талаб қилди.
Хитой ҳукумати апрел охирларида Tencent, Meituan ва бошқа IT-гигантлар билан технологик соҳадаги назоратни сусайтиришни муҳокама қилганди.
Мавзуга оид
23:06 / 31.10.2024
Хитой Хайнан ороли ва Жанубий Хитой денгизида 50 млрд долларлик ҳарбий объектларни қурди
21:49 / 31.10.2024
Евроиттифоқ Хитойнинг Temu интернет-дўконини жаримага тортмоқчи
15:51 / 31.10.2024
Хитойда аёлларни фарзанд кўришга ундовчи қўнғироқлар қилинмоқда
13:50 / 31.10.2024