Ўзбекистон | 08:47 / 26.05.2022
16232
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбекконцерт» директори ўзгарди
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбариятида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда муассаса хабарида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Даврон Шералиев "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.
Шу даврга қадар муассаса директори вазифасида фаолият олиб борган Жамолиддин Узоқов лавозимидан озод этилди.
Даврон Шералиев шу кунга қадар Ўзбекистон давлат филармонияси бош директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
У ўз вақтида “Ўзбекконцерт”нинг концерт ва ижро фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
Маълумот учун, Жамолиддин Узоқов 2021 йилнинг май ойи охирларида “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига раҳбар этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
20:46 / 19.07.2024
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди
12:39 / 09.10.2023
«Ўзбекконцерт» директори ўзгарди
16:01 / 29.05.2021
«Ўзбекконцерт»га янги раҳбар тайинланди
13:05 / 16.12.2020