Сенатда «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонуннинг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди
2022 йил 16 июль куни Сенатга кўриб чиқиш учун келиб тушган “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда муҳокама этилди.
Сенат Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, қатор вазирлик, идоралар, илмий ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Муҳокама чоғида қонун ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга қаратилгани ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилгани таъкидланди.
Қонун меҳнат мигрантларининг жўнаб кетиши, ишга жойлашиши, ишлаш муддати, қайтиб келиши ва реинтеграция қилиниши билан боғлиқ барча жиҳатларни тартибга солиш имконини берувчи тўғридан тўғри амал қиладиган ҳужжат эканлиги алоҳида таъкидланди.
Сенаторлар вазирлик ва идоралар, экспертлар томонидан кўриб чиқилаётган қонунни такомиллаштириш бўйича 60 дан ортиқ турли таклифлар киритилганини таъкидлади. Мажлис доирасида ҳар бир таклиф муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
19:04 / 29.10.2024
Россияда ноқонуний мигрантларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилди
21:28 / 26.10.2024
Россияда чет элликлар билан сохта никоҳ қуришга қарши қонун қабул қилинди
07:36 / 25.10.2024
Миграция агентлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади
20:36 / 23.10.2024