16:23 / 17.08.2022
4278

Тўрақўрғон ИЭСга газ етказиб берувчи қувурдаги таъмирлаш ишлари қачон якунланиши айтилди 

Наманган вилоятидаги магистраль газ қувурида юзага келган носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилмоқда.

Фото: UZ24.uz

Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини табиий газ билан таъминловчи магистраль газ қувурида юзага келган носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилмоқда.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, таъмирлаш ишлари бугун соат 18:00 га қадар якунланиши кўзда тутилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қисқа фурсатда ишга туширилиб, электр энергиясини узата бошлайди.

Ҳозирги пайтда йўқотилган қувватни тиклаш учун Тошкент, Янги Ангрен, Сирдарё ИЭСлари ҳамда Чорвоқ ГЭСдаги захира энергоблоклар ишга туширилди.

Бундан олдин Тўрақўрғон ИЭС иши фавқулодда тўхтатилгани, ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин экани хабар қилинганди.

Top