Ўзбекистон | 13:05 / 15.10.2022
12444
2 дақиқада ўқилади

Оролбўйида 1,6 млн гектар майдонга самолётда чўл-яйлов ўсимликлари уруғлари сепилди

Оролбўйи ҳудудида экологик мувозанатни тиклаш мақсадида 1 млн 658 минг гектар майдонга самолёт, дельтаплан ва бошқа махсус техникалар ёрдамида чўл-яйлов ўсимликлари уруғлари сепилди. 

Фото: Kun.uz

ФВВ ахборот хизмати 13 октябрь — Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни муносабати билан мамлакатда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон ҳудуди учун умумий сейсмик районлаштириш харитаси ишлаб чиқилган. Республикадаги 10 та комплекс прогностик ва 40 та сейсмик станциядан олинган кузатув маълумотлари натижалари таҳлил қилинди. Мамлакат ва унга чегарадош ҳудудларда қайд этилган 2 348 та зилзила мониторинги юритилди.

Оролбўйи ҳудудида экологик мувозанатни тиклаш мақсадида, жами 1 млн 658 минг гектар майдонга самолёт, дельтаплан ва бошқа махсус техникалар ёрдамида чўл-яйлов ўсимликлари уруғлари сепилиб, 85 минг гектар майдонга турли хил чўл ўсимликлари кўчатлари экилди. 41 та аҳоли пунктида 177 та ер ости қудуқлари бурғиланди ва 10 минг нафардан ортиқ аҳоли сув билан таъминланди.

Хавфли ҳудудларда дарёлар, сойлар ва каналлар ўзанларини тозалаш, қирғоқ ва дамбаларни мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш мақсадида 480 та махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилган.

Мавзуга оид