Ўзбекистон | 20:49 / 11.11.2022
45792
1 дақиқада ўқилади

Келаси ҳафта бошида айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди – янги ҳафта бошида Тошкент, Қашқадарё ва Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, айрим туманларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Баъзи жойларда шамол 25–28 м/с.гача кучайиши кутилмоқда.

Фото: Ўзгидромет

«Ўзгидромет» маркази 14–16 ноябр кунлари республиканинг учта вилоятида кучли ёғингарчиликлар кузатилишидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, республика бўйича, хусусан, шимол ҳудудида 13–15 ноябр кунлари жойларда шамол 17–22 м/с.гача, Қорақалпоғистон, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25–28 м/с.гача кучайиши кутилмоқда.

14–16 ноябр кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади.

Шу билан бирга, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Мавзуга оид