Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 23-25 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Фото: Kun.uz
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси –7...–12, кундузи –3...+2, 24 декабрда кечаси –5...–10. кундузи 0...+5, 25 декабрда кечаси –3...–8, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси –5...–10, кундузи 0...+5, 24 декабрда кечаси –2...–7, кундузи +3...+8, 25 декабрда кечаси –3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси –5...–10, кундузи 0...+5, баъзи жойларда –2, 24 декабрда кечаси –2...–7, кундузи +2...+7, 25 декабрда кечаси –3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси –2...–7, кундузи +3...+8, 24 декабрда кечаси –3...+2, кундузи +5...+10, 25 декабрда кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 23–24 декабрда кечаси –5...–10, кундузи –3...+2, 25 декабрда кечаси –2...–7, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси –8...–13, кундузи 0...–5, 24 декабрда кечаси –5...–10, кундузи 0...+5, 25 декабрда кечаси –3...–8, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:12
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
16:59 / 22.12.2025
Янги йил арафаси бироз қуруқ ва илиқ ўтади
14:58 / 22.12.2025