13:13 / 17.12.2022
8275

Тошкентда «Матиз» ва «Нексия-3» иштирокидаги ЙТҲда 3 киши жароҳатланди

Пойтахтнинг Олмазор тумани Тошкент ҳалқа автомобил йўли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси қаршисида иккита машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 17 декабрь куни соат 09:00 ларда Олмазор тумани Тошкент ҳалқа автомобил йўли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Ҳайдовчилар: 2003 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги “Матиз” русумли транспорт воситаси ва 1967 йилда туғилган С.К. бошқарувидаги "Нексия-3" русумли транспорт воситалари йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида "Матиз" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Top