Россия Молдовага бостириб киришга тайёрланмоқда – Мустяцэ
Молдова Хавфсизлик кенгаши раҳбари Александр Мустяцэ сўзларига кўра, босқин 2023 йилда амалга ошади.
Молдова Хавфсизлик кенгаши раҳбари Александр Мустяцэ сўзларига кўра, Россия 2023 йилда Молдовага ҳужум қилиш режасини тайёрламоқда. Бу режанинг амалга оширилиши Украинадаги ҳарбий можаронинг ривожланишига боғлиқ.
«Гап Россия Федерациясининг Молдова Республикаси ҳудудига бостириб кириши эмас, балки бу қачон содир бўлиши ҳақида кетяпти: йил бошида – январ-февралда ёки кейинроқ – март-апрелда. Бизда мавжуд бўлган маълумотларга қараганда, Россия Федерацияси буни амалга ошириш ниятида», — деди Мустяцэ TVR Moldova телеканалига берган интервюсида.
Молдова Хавфсизлик Кенгаши раҳбарининг фикрича, Россия унинг давлатига Днестрбўйи ҳудуди орқали бостириб киради. Ҳужум Колбасна қишлоғидаги Европанинг энг йирик ўқ-дорилар омборига уюштирилади, у ерда 20 минг тонна ўқ-дори сақланмоқда.
Мустяцэ яқинлашиб келаётган ҳужум ҳақида ҳеч қандай далил келтирмади.
Мавзуга оид
22:34
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024