Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси бўйича мутахассислар тайёрлашни бошлайди
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайзия олий таълим вазири Муҳаммад Халид Нордин билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Суҳбат давомида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари, шу жумладан Малайзиянинг илғор ислом молияси бўйича тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Муҳаммад Халид Нордин Малайзияни икки давлат ўртасидаги маданият ва билим тизимлари кўприкларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан тарафдор эканлигини таъкидлади.
Хорижий томон Ўзбекистон Банк-молия академияси (БМА) ва Малайзия Ютара университети ҳузуридаги Ислом бизнес мактаби ўртасидаги республикада ислом молиясини ривожлантириш ва ушбу соҳада мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўрнатилган ҳамкорликни олқишлади.
Учрашув якунида июн ойида Малайзия Ютара университети ҳузуридаги Ислом бизнес мактаби делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини уюштириш ва республика мутахассислари учун семинар ҳамда тренинглар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
19:09 / 20.12.2024
Малайзия 10 йил олдин йўқолган MH370 рейсини қидириш ишларини қайта бошлашга қарор қилди
14:10 / 20.12.2024
Малайзия банки Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил этиши мумкин
10:55 / 18.12.2024
Малайзия билан "ақлли" шаҳар технологияси бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилади
22:20 / 08.12.2024