22:59 / 04.04.2023
18877

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди 

Ташқи ишлар вазирлиги ходими агентликка раҳбар бўлди. 

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг тегишли буйруғи билан Жаҳонгир Исамутдинович Худойхўжаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.

Жаҳонгир Худойхўжаев 1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган, шу вақтга қадар Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. Жумладан 2019-2022 йилларда вазир маслаҳатчиси бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг аввалги раҳбари Афзал Ирматов Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбланиб, ҳибсга олинган эди. 

Top