Янгиланаётган Конституция хорижий экспертлар томонидан баҳоланди
2023 йилнинг 18 апрель куни Тошкент шаҳри Конгресс-ҳоллида «Конституциявий ислоҳотнинг мазмуни ва моҳияти: Янги Ўзбекистон – янгиланаётган Конституция» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.
Муҳим халқаро форумда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Корея, Хитой, Туркия, Австрия, Бельгия, Венгрия, Словения, Польша, Гуржистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби мамлакатлардан етакчи сиёсатчилар, давлат арбоблари, экспертлар ва олимлар иштирок этди. Бундан ташқари БМТ, БМТ ТД, ЕИ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларнинг бир қатор вакиллари ҳам қатнашди.
Халқаро конференция ишида янгиланган Конституцияда ўз ифодасини топаётган муҳим ўзгаришлар, ижтимоий, ҳуқуқий ва дунёвий давлат тамойилларини ривожлантиришнинг, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг конституциявий асослари каби масалалар муҳокама қилинди.
Тадбирда инсон ҳуқуқлари ҳимояси, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашнинг конституциявий кафолатлари билан боғлиқ нормалар иштирокчилар муҳокамасига сабаб бўлди. Конституциявий ислоҳотларнинг хусусий мулк дахлсизлиги, эркин ривожланиш, соғлом рақобат, тадбиркорлик, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги каби устувор йўналишларига бағишланган учинчи сессияда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ривожланишининг конституциявий механизмларини кучайтириш – тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва макроиқтисодий барқарорлигининг энг муҳим кафолати тўғрисидаги маърузалар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
Бундан ташқари, сессияда ягона иқтисодий маконни шакллантириш, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши бўйича конституциявий кафолатларни кучайтириш билан боғлиқ конституциявий янгиликлар муҳокама қилинди. Конференция иштирокчилари қулай ва ишбилармонлик муҳити, ерга бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари масалаларига эътибор қаратди.
Давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, давлат ва жамият қурилиши тизимида фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек Оммавий ахборот воситаларнинг ролини кучайтириш, фуқаролик жамиятининг базавий асоси – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни мустақил равишда ҳал қилишга бўлган ҳуқуқларини кенгайтириш тўғрисидаги конституциявий янгиликларга алоҳида эътибор қаратилди.
Конференцияда асосий маърузачи ҳамда мунозараларда сўзга чиққан нотиқлар Шунингдек, Конституциянинг янгиланиши сўнги олти йил ичида эришилган ютуқларни мустаҳкамлаши ҳамда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш бўйича янги марраларни забт этишга умид билдирилди.
Мавзуга оид
20:56 / 30.10.2023
Жиноят процессининг айрим қатнашчиларига ҳақ тўлаш тартиби белгиланди
18:54 / 21.07.2023
«Янги Ўзбекистон Конституцияси» ягона миллий портали иш бошлади
18:19 / 21.06.2023
Эрдўған аёлларнинг бош кийим кийиш ҳуқуқини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди
15:32 / 02.06.2023