11:43 / 28.06.2023
7289

Париж чеккасида ўсмирнинг ўлимидан сўнг тартибсизликлар бошланди

Автомобилни бошқарган 17 ёшли ўсмир йўл-патруль хизмати ходимлари талабига кўра тўхташдан бош тортган ва отиб ўлдирилган. Париж яқинидаги бир қанча шаҳарларни тартибсизликлар қамраб олди.

Фото: ZAKARIA ABDELKAF/AFP

Париж чеккасидаги Нантерда 17 ёшли ўсмирнинг полиция қурол қўллаши натижасида ўлими ортидан бошланган тартибсизликлар Франция пойтахти яқинидаги бир қанча қўшни шаҳарларга ҳам тарқалди, деб хабар бермоқда 28 июнь, чоршанба куни AP. 

Намойишчилар чиқинди қутилари ва машиналарга ўт қўйди, фавқулодда ёрдам машиналарига фейерверклар отди, кўчаларда баррикадалар ўрнатди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган. Расмийларга кўра, 15 киши ушланди.

Тўқнашувлар машинани бошқараётган йигит йўл-патрул хизмати ходимларининг талабини бажаришдан бош тортгани ва полициячи томонидан отиб ўлдирилганидан кўп ўтмай бошланган. Полиция ходими қотилликда гумонланиб қўлга олинган. 

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен сўзларига кўра, ёш ҳайдовчининг ўлимидан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш мақсадида тергов ишларини бошлаган

Top