Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:47 / 04.07.2023
9888
1 дақиқада ўқилади
Лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон бекор қилинади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2023/2024 ўқув йилидан:
- академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинади;
- коллеж ва техникумларнинг таълим дастурларига давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 2 бараварга оширилади;
- абитуриентларга “давлат гранти” ёки “таълим йўналиши” устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;
- талабанинг таълим йўналишига мос стартап лойиҳаси ҳамда рационализаторлик ғоясини битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси сифатида ҳимоя қилиш амалиёти жорий этилади;
- олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил этилади.
Мавзуга оид

13:14 / 23.07.2025
Президент мактаблари 1-босқич имтиҳон натижалари чиқди

14:33 / 21.07.2025
Тест натижаси қачон чиқади? Уни қандай, қаердан билиш мумкин?

12:07 / 21.07.2025
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди

11:29 / 21.07.2025