Европа инвестиция банки Украинага ёрдам бериш учун янги фонд тузди
Европа Иттифоқи банки 400 миллион евролик жамғарма ташкил этилишини эълон қилди, у бир хил мақсадларга эга бўлган Европа Иттифоқининг узоқ муддатли режаси кучга киргунга қадар Украинани қайта тиклашни молиялаштиради.
Европа инвестиция банки (ЕИБ)нинг ушбу мақсадли жамғармаси Украина банклари ва корхоналарига грантлар ҳамда кредитлар, шунингдек кафолатлар тақдим этиши режалаштирилган.
Reuters агентлиги хабарига кўра, Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатдан 16 таси ушбу фондни молиялаштиришда иштирок этишга рози бўлган.
Ўтган йили ЕИБ Украинага мактаблар, шифохоналар, ижтимоий уй-жойлар, болалар боғчалари ва шаҳар транспортини молиялаштириш учун 1,7 миллиард евро ажратди. Бу йил Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро юборади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи 2024 йилдан 2027 йилгача Киевга 50 миллиард евро ажратиш мажбуриятини олди.
Германия Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича янги жамғармани молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортди ва бу мамлакатга молиявий ёрдамини ЕИ бюджети орқали йўналтиришни афзал кўришини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:31
ГУР: Дронлар Украина чегарасидан 2000 км узоқликдаги нишонларга ҳужум қила олади
08:56
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
19:14 / 27.12.2024
Украина Курск областида илк марта КХДР аскарини асирга олди — ОАВ
15:31 / 27.12.2024