Европарламент россиялик дезертирларга бошпана беришга чақирди
Европарламентнинг бир қанча депутатлари, жумладан, германиялик депутат Удо Буллманн Европа Иттифоқи раҳбариятини Украинага қарши урушда қатнашишдан бош тортган россияликларни ҳимоя қилишни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда Redaktionsnetzwerk Deutschland нашри Европа кенгаши президенти Шарл Мишел, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррелга йўлланган мактубга таяниб хабар бермоқда.
«Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатларнинг вазифаси россияликларни ҳимоя қилиш ва уларга бошпана беришдан иборат», — дея нашр турли фракция депутатлари томонидан имзоланган ҳужжатдан иқтибос келтирган.
Улар Украинанинг Донецк ва Луҳанск вилоятларининг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида қўшни давлатга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош тортган 600дан ортиқ россиялик 13 та ноқонуний лагерда сақланаётганига билдирган.
Франция бошпана тақдим этиш масалалари бўйича миллий суди (CNDA) қарорига кўра, сафарбарликдан қочганлар ва дезертирлар Европа Иттифоқи қонунларига кўра Францияда қочқин мақомини олиши мумкин.
Гап ҳарбий жиноятлар содир этилиши мумкин бўлган низо юзага келган тақдирда, ҳарбий хизматни ўташдан бош тортгани учун жиноий жавобгарликка тортилаётган ёки таъқиб қилинаётган шахсларга бундай мақомни бериш имконини яратувчи қоида ҳақида кетяпти.
Суднинг таъкидлашича, фақат захирада бўлиш фактининг ўзи бошпана олиш учун етарли эмас.
Маълумот учун, Германияда ҳам Россия фуқароларидан бошпана масаласида йўлланган мурожаатлар сони кескин ошган. Жорий йилнинг дастлабки уч ойида россияликлар томонидан 2381та дастлабки ариза топширилган бўлса, ўтган йил давомида бу кўрсаткич 2851тани ташкил этган.
Шу билан бирга, Россиядан бошпана изловчилар орасида эркаклар улуши ортди: 2022 йилда улар 59 фоизни, 2023 йил январь-март ойларида эса 64 фоизни ташкил этди.
2022 йил учун Германиядан бошпана сўраш бўйича дастлабки аризалар сони умумий статистикасида россияликлар Сурия, Афғонистон, Туркия, Эрон, Ироқ ва Грузия фуқароларидан кейин еттинчи ўринда туради.
Мавзуга оид
10:00 / 17.10.2024
РФдан олти дезертир Францияда вақтинчалик визалар олди
14:50 / 14.10.2024
РФдан қочган олти нафар дезертир Францияга етиб борди
22:40 / 11.10.2024
Россия армиясидан Қозоғистонга қочган 6 нафар дезертир Европа визасини олди
20:40 / 21.09.2024