15:18 / 28.07.2023
31132

«ПСЖ» Мбаппе учун «Реал»дан рекорд нарх сўрамоқда

«ПСЖ» Килиан Мбаппе трансфери учун қанча маблағ сўраётгани маълум бўлди.

Фото: Getty Images

Marca хабарига кўра, франциялик футболчининг онаси ва агенти саналмиш Файза Ламари «Реал» раҳбариятини Париж клуби Мбаппега 250 миллион евро нарх қўйгани ҳақида хабардор қилган. Мадридликлар нархни пасайтариш бўйича келишувга эришмоқчи. 

«ПСЖ» «Ал-Ҳилол»нинг 300 миллион евролик таклифини кўриб чиқмоқчи бўлган, аммо Мбаппе Саудия Арабистони клуби таклифини кескин рад этгач, музокара бошланмаган. Париж клуби Килианга босим ўтказиш учун уни Япониядаги турнега олиб бормагани ҳеч қандай натижа бермаётганини тушунмоқда. Шунга қарамай, клуб Мбаппени мавсум стартига қадар сотишга умид қилмоқда.

Аввалроқ, «ПСЖ» Мбаппени сотиши ёки у келишувни узайтириши шартлиги ҳақида хабар қилинганди. Акс ҳолда франциялик форвард мавсумни захирада ўтказиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг 2017 йил «Барселона»дан 222 млн еврога «ПСЖ»га ўтиши рекорд трансфер саналади.

Top