Ҳиндистон «Чандраян-3» космик станциясини Ой орбитасига олиб чиқди
Август охирида унинг Ой юзасига қўниши кутилмоқда.
«Чандраян-3» автоматик коинот станцияси Ой атрофидаги орбитага муваффақиятли олиб чиқилди. Бу ҳақда Ҳиндистон космик агентлиги хабар берди.
«Чандраян-3» Ой орбитасига муваффақиятли олиб чиқилди. Навбатдаги операция (орбитани пасайтириш) 6 август кунига режалаштирилган», дейилади ташкилот хабарида.
«Чандраян-3» аппарати қўниш ва ҳаракатлантирувчи модуллар ҳамда Ойюрардан иборат. Қўниш қисми 17 август куни аппаратдан ажралиб чиқади ва ҳинд мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 23 август куни Ой юзасига қўнади.
2019 йилда «Чандраян-2» космик кемаси Ой орбитасига олиб чиқилган эди. Аммо «Викрам» модулини Ой юзасига қўндириш пайтида номаълум сабабларга кўра алоқа узилиб қолди. Ҳиндистонлик мутахассислар қурилма билан алоқани тиклаш учун бир қанча уриниш қилди, бироқ уларнинг барчаси беҳуда кетди.
«Чандраян-3» миссияси ушбу хатоларни инобатга олган ҳолда ташкил этилди. Бу сафар Ҳиндистон уни Ой юзасига муваффақиятли қўндиришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024
Ҳиндистон ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ чекловларни кучайтирди
21:54 / 12.12.2024
Ҳиндистон ва Россия нефт бўйича тарихий келишувга эришди — ОАВ
23:45 / 09.12.2024