Ўзбекистон | 13:12 / 23.08.2023
15893
2 дақиқада ўқилади

Янги ўқув йилида қанча абитуриент талабаликка тавсия этилгани маълум қилинди

2023-2024 ўқув йилида 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Шундан 42 655 нафари давлат гранти, 150 766 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган. Бу ҳақда янги ўқув йили учун тест синовлари якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: АОКА

Бугун, 23 август куни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ўтказган матбуот анжуманида 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари якунлари бўйича маълумот берилди. Маълум бўлишича, бу йил тест синовларида унда иштирок этиши белгиланган 948 мингдан зиёд абитуриентдан 888 660 нафари иштирок этди, 59 831 нафари эса иштирок этмаган.

Тест натижаларига кўра 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Шундан 42 655 нафари давлат гранти, 150 766 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган. Бунда:

− давлат гранти асосида ўртача балл – 119,3 баллни;

− тўлов-контракт асосида ўртача балл – 93,3 баллни ташкил этди.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларни таълим шакллари кесимида кўрадиган бўлсак, 129 927 нафар абитуриент кундузги таълим шаклига, 49 852 нафар абитуриент сиртқи таълим шаклига, 10 752 нафар абитуриент кечки таълим шаклига ва 2 890 нафар абитуриент масофавий таълим шаклига тавсия этилган.

Абитуриентларнинг 180 минг нафарга яқини умумий қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган бўлса, 13,5 минг нафарга яқини имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида тавсия этилган. Жумладан:

− ногиронлиги бўлган шахслар – 3,5 минг нафар;

− “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, СОС — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар – 261 нафар;

− муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар – 4,2 минг нафар;

− ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари – 2,1 минг нафар;

− ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари – 720 нафар;

− эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар – 1,9 минг нафар;

− камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар – 351 нафар.

 

Мавзуга оид