Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи оширилди
2024/2025 ўқув йилида 1-босқич бакалавр талабалари учун – 29,4 миллион сўм, 2–4-босқич талабалари учун эса 23,7 миллион сўм этиб белгиланди. Магистратура учун – 27,2 миллион сўм.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи оширилгани ҳақида олийгоҳ сайтида хабар берилди. Янги нархларга кўра, контракт-тўловлари 1-босқич талабалари учун стипендиясиз – 29 миллион 428 минг сўм, стипендияли – 35 миллион 642 минг сўм, 2–4-босқич талабалари учун стипендиясиз – 23 миллион 740 минг сўм, стипендияли варианти эса 31 миллион 814 минг сўм этиб белгиланган. Магистратура эса 27 миллион 216 минг сўм деб белгиланган.
Олийгоҳ матбуот хизматининг маълум қилишича, ЖИДУда 2018 йилдан бери контракт нархлари оширилмаган. 2023/2024 йилларда стипендиясиз ўқиш нархи бакалавриат учун умумий – 18 миллион сўм, магистратура учун – 21 миллион сўм этиб белгиланган.
Олдинроқ, давлат олий таълим муассасаларида 2023/2024 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклида бир талабага тўғри келадиган ўртача ўқитиш харажатлари эълон қилинган эди. Унга кўра, ўртача таълим йўналишлари бўйича стипендиясиз ўқитиш харажатлари 13 миллион 640 минг сўмни ташкил қилади. Ўртача тўлов контракт қиймати эса 7 миллион 446 минг сўм бўлиб, бу – харажатларнинг 54 фоизини қоплайди.
Контракт суммаси харажатларнинг катта қисмини қоплайдиган йўналишлар рўйхатида ҳуқуқ – 81,2 фоиз, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар – 81,2 фоиз, жаҳон сиёсати – 81,2 фоиз, иқтисод – 75,6 фоиз ва ахборот технологиялари 75,6 фоиз йўналишлари ўрин олган.
Мавзуга оид
20:42 / 21.12.2024
Талабалар учун контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди
07:28 / 07.09.2024
Талабалар учун контракт пулини тўлаш муддати белгиланди
10:29 / 25.05.2024
Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим тўлов-контракт асосида амалга оширилади
08:20 / 12.03.2024