Ўзбекистон | 12:38 / 24.08.2023
5388
2 дақиқада ўқилади

Талабаларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш бошланди

Шикоятлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Билимни баҳолаш агентлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан кўриб чиқилади.

Фото: Kun.uz

24 август кунидан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан тушган апелляция аризаларини кўриб чиқиш бошланди.

Апелляция аризалари my.uzbmb.uz сайти орқали (абитуриентнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинмоқда ва 31 августга қадар (10 кун) давом этади.

Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Билимни баҳолаш агентлигига бориши керак.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Билимни баҳолаш агентлигининг ҳудудий бўлимлари мавжуд бўлиб, ҳудудий бўлимлар томонидан ҳам абитуриентларга тўлиқ маълумотлар берилади.

Билимни баҳолаш агентлигининг ҳудудий бўлимлари ушбу манзилларда жойлашган. Маслаҳат марказларининг иш вақти: душанба-жума кунлари 9:00 дан 18:00 га қадар (13:00-14:00 тушлик вақти).

 

Мавзуга оид