“Tax gap” ва ҚҚС гувоҳномасини вақтинча тўхтатиш амалиёти тўлиқ бекор қилинди – Солиқ қўмитаси
Солиқ тизимда ҚҚС тўлови узилиши коэффициентини қўллаш, яъни “Tax gap” ва ҚҚС гувоҳномасини вақтинча тўхтатиб қўйиш амалиёти тўлиқ бекор қилинди, дейди қўмита раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.
18 август куни президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларни қийнаётган кўплаб масалаларни ҳал қилиш бўйича топшириқлар берган эди. Хусусан, солиқ тизимидаги айрим ўзгаришлар юзасидан Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев Kun.uz'га маълумот берди.
“Солиқ тизимда ҚҚС тўловини узилиши коэффициентини қўллаш, яъни “Tax gap” ва ҚҚС гувоҳномасини вақтинча тўхтатиб қўйиш амалиётини тўлиқ бекор қилдик. 1 сентябрдан бирорта ҳам ҚҚС сертификатлар тўхтатилмайди ва уларнинг ижроси таъминланади. Фақатгина суд қарори асосида, қонунбузарлик аниқланганида олиб қўйилиши мумкин.
Камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ тўловчилар солиқ идораларига чақирилиб, улардан ҳужжатлар талаб этмайди. Ҳуқуқбузарлик учун тадбиркор сифатида молиявий жарима, жисмоний шахс сифатида маъмурий жарима қўлланмайди, уч ойда барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилади ва тадбиркорларнинг фаолиятига таъсир қилмайдиган адолатли меъёрлар белгиланади.
Тадбиркорларга ўз мажбуриятларини ихтиёрий бажаришлари учун тизим янада қулай ва шаффофлаштирилади. Тадбиркорларнинг мурожаатларини тўлиқ эшитадиган ҳамда камчиликларни биргаликда бартараф қиладиган, тўғри ишлайдиган тизим ташкил қиламиз.
Бир сўз билан айтганда, солиқ органлари хизмат кўрсатишни янги босқичига олиб чиқилади”, — дейди Мирзаев.
Мавзуга оид
10:23 / 13.12.2024
Импорт қилишда ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
20:26 / 09.10.2024
“ЖСТга аъзоликдан кейин йирик корхоналарга 2-3 йиллик ўтиш даври берилади” – Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
08:40 / 09.09.2024
Экспорт қилувчилар учун ҚҚС қоплаш тартиби соддалаштирилди
13:50 / 05.09.2024