18:50 / 04.09.2023
15469

Хорижлик ўқитувчи: “Ўзбекистонда жамоат мактабларига оид лойиҳанинг бир қисми эканлигимдан мамнунман”

4 сентябрдан Ўзбекистондаги барча мактабларда дарс жараёнлари бошланди. Kun.uz мухбири янги ўқув йилининг илк кунида Тошкент шаҳридаги жойлашган 110-мактабдан репортаж тайёрлади.

“Жорий ўқув йилидан бошлаб бир қанча янгиликлар бўляпти. Хорижлик 500 нафар “тил эгалари” олиб келинмоқда. Бу қилинаётган барча чора-тадбирлар таълим сифатини оширишга қаратилган. Тил эгаси дарс берса, болаларнинг ўзлаштириши осон бўлади. Бундан ташқари тинглаб тушуниш, гапириш кўникмалари ривожланишига жуда катта ҳисса қўшади. Бу келажакда ўз мевасини беради деб ўйлайман ”, — деди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги департаменти директори Сардор Ражабов.

Мактабда дарс бериш учун келган хорижлик ўқитувчи Муҳаммад Иброҳим Ўзбекистонда дарс бериш учун таклиф этилганидан хурсандлигини билдирди.

“Ўзбекистондаги жамоат мактабларига оид ташаббускор лойиҳанинг бир қисми эканлигимдан мамнунман. Халқ таълими соҳасида ҳукумат бажараётган ишларни юқори баҳолайман. Яқин 1 йил давомида биз бу ерда умумий инглиз тилида сўзлашувга оид махсус дастурни амалга оширамиз”, — дейди Муҳаммад Иброҳим.

Top