08:05 / 20.09.2023
11403

Шавкат Мирзиёев ва ЖСТ раҳбари Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши масаласини муҳокама қилди

Давлат раҳбари мамлакат ўз олдига ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш бўйича қўйган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда ташкилотга қўшилиш муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябр куни БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда Ўзбекистоннинг тез фурсатда ЖСТга аъзо бўлиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари мамлакат ўз олдига ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш бўйича қўйган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда ташкилотга қўшилиш муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон президенти ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишини тайёрлаш, шунингдек, жараёнда иштирок этаётган мутахассислар салоҳиятини кучайтириш ва малакасини ошириш масалаларига тўхталди.

Фото: Президент матбуот хизмати

ЖСТ бош директори Ўзбекистон томонидан ташкилотга аъзо бўлиш борасида кўрилаётган чораларни юқори баҳолади.

Нгози Оконжо-Ивеала ЖСТ котибияти Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда мамлакат яқин келажакда ташкилотга қўшилишига ишонч билдирди.

Учрашув якунида ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишига тайёргарликни жадаллаштириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳамда қонунчилигимизни ЖСТ битим ва қоидаларига уйғунлаштириш юзасидан келишувга эришилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Top