Ўзбекистон | 15:14 / 17.10.2023
29154
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди

Департаментга 2019 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Дилшод Раҳимов лавозимини тарк этди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Президент фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Шарафидинович Соҳибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу лавозимга қадар у департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси бошлиғи эди.

У янги лавозимда Дилшод Раҳимовнинг ўрнини эгаллади.

Дилшод Раҳимов

Раҳимов фаолиятини 2010 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментда бошлаб, департамент органларида турли лавозимларда, 2012 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, катта прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган, бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлган, 2019 йил январида департамент бошлиғи лавозимини эгаллаганди.

Айни вақтда Раҳимовнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Мавзуга оид