Миллий рейтингда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети биринчи ўринни эгаллади

Фото: «ТИҚХММИ» МТУ матбуот хизмати
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023 йил 16-20 октябрь кунлари ташкил этилган “INNOWEEK-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги давомида олий таълим муассасаларининг 2022 йилдаги фаолияти самарадорлиги бўйича миллий рейтинги эълон қилинди. Рейтингда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети биринчи ўринни эгаллади.
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети сўнгги уч йил давомида республика олий таълим муассасалари миллий рейтингида 1-ўринни эгаллаб келмоқда.
Ушбу натижалар замирида университетнинг яқин йилларда эришиб келаётган ютуқлари пойдевор бўлиши тайин. Демак, бу ғалабалар тасодифий эмас. Унинг тагзаминида меҳнат ва касбга муҳаббат туйғуси билан бирга бир қанча омиллар мавжуд.
Дунёнинг энг нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларидан бири ҳисобланган QS (Quacquarelli Symonds) Халқаро рейтинг агентлигининг 2023 йилда эълон қилинган фанлар бўйича рейтинги (QS World University Ranking by Subjects)да 3 та фан соҳаси (Муҳандислик ва технологиялар, табиий фанлар ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси) бўйича дунёнинг ТОП-500талик университетлари рўйхатида эътироф этилган эди. Шунингдек, Осиё ва Тинч океани минтақаси университетлари рейтингида ТОП-301 ўринда, Марказий Осиё минтақаси бўйича 14-ўринда ва Ўзбекистон бўйича 1-ўринда қайд этилгани маълум.
QS халқаро рейтинг агентлиги томонидан ташкил қилинган бу йилги «QS Stars audit» баҳолаш рейтинги натижаларига кўра, университет дунёнинг ТОП Университетлари рўйхатида 1000 балли баҳолаш шкаласида 689 балл тўплади ва унга 4 юлдузли университет мақоми берилди.
Дунё яшил университетлари рейтинги 2023 (World Green University Rankings 2023) бўйича дунёда 603-ўрин, Осиёда 311-ўрин ва мамлакатимизда 7-ўринни эгаллади.
Шунингдек, “INNOWEEK-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги давомида Республика академик лицейлари рейтинги ҳам эълон қилинди. “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетидан ўрнак олган ҳолда, 2022 йилдаги фаолият самарадорлиги бўйича Республика академик лицейлари рейтингида биринчи ўринни «ТИҚХММИ» МТУ «International House Tashkent» академик лицейи қўлга киритди. Бунинг ҳам ўзига яраша муҳим омиллари бор.
Лицейда ўқувчиларнинг сифатли билим олиши учун барча шароит яратилган. Шахсий ривожланиш, таълим кўникмаларини шакллантириш ва фундаментал билимларни ўзлаштиришга ёрдам берадиган ноёб методология мавжуд.
Университет ва академик лицей орасидаги узилмас мустаҳкам занжир табиийки, таълим тизимида эришилаётган муваффақиятларимизнинг гаровидир.
Демак, ҳамжиҳатлик, бир ёқадан бош чиқариб иш тутиш ютуқларимиз кафолати.
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ва Украина молия вазирлари даражасида нодир металлар бўйича битимни келишиб олди
Жаҳон | 00:42
-
Х ижтимоий тармоғи киберҳужумга учради. Фойдаланувчилар бир неча соат узилишлардан шикоят қилди
Жаҳон | 23:50 / 11.03.2025
-
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
-
Украина ва АҚШ Жиддада музокараларни якунлади. Киев 30 кунга ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
Жаҳон | 23:36 / 11.03.2025
Мавзуга оид

12:00 / 09.10.2024
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети яна бир нуфузли рейтингда дунёнинг ТОП-1000 талик университетлари сафидан жой олди

13:15 / 06.06.2024
ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети халқаро рейтингда 547-поғонани эгаллади

19:21 / 08.11.2022
ТИҚХММИ-Миллий тадқиқот университетининг QS халқаро рейтингдаги кўрсаткичи янада мустаҳкамланди

16:39 / 12.10.2022