“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети яна бир нуфузли рейтингда дунёнинг ТОП-1000 талик университетлари сафидан жой олди
Жорий йилда THE World University Ranking-2025 (дунё университетлари рейтинги) да 115 та давлатнинг 10 мингдан ортиқ университетлар иштирок этган бўлса, 2002 та университетлари ТОП университетлар қаторида эътироф этилди.

Фото: ТИҚХММИ
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети дунёнинг яна бир нуфузли рейтинг агентлиги “THE (Times Higher Education)” томонидан эълон қилинган THE World University Ranking-2025 (дунё университетлари рейтинги) натижаларига кўра, 43.2 балл билан дунё университетлари халқаро рейтингида ТОП 601 ўринни, Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари университетлари бўйича ТОП-2 ўринни, Ўзбекистон Олий таълим муассасалари орасида ТОП-1 ўринни эгаллади.
ТНЕ дунё университетлари рейтинги натижаларини аниқлашда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети қуйидаги алоҳида кўрсаткичлар бўйича тегишли ўринларни эгаллади:
Ўқитиш сифати (Teaching) – 33.4 балл билан 561-ўрин;
Тадқиқот сифати (Research quality) – 81.3 балл билан 299-ўрин;
Саноат (Industry) – 48.8 балл билан 891-ўрин;
Халқаро ҳамкорлик – 39.9 балл билан 998 ўрин ва умумий ҳисобда 43.2 балл билан ТНЕ дунё рейтингида ТОП-601 ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июн ойида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети “QS (Quacquarelli Symonds)” халқаро рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинган QS WUR-2025 (дунё университетлари рейтинги) натижаларига кўра, ТОП 547-ўринни эгаллаган эди.
Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Томоқ-бурун касалликлари бор рўзадорлар нималарга эътибор бериши керак?
Жамият | 16:45 / 10.03.2025
Квартирасида ёлғиз вафот этаётган кексалар – уларни ким топиб олади?
Ўзбекистон | 12:29 / 10.03.2025
“Трампнинг сиёсатдаги “қиморбозлигини” Канада тушунолмаяпти” – АҚШ барибир савдо божларини жорий қилди
Жаҳон | 12:01 / 10.03.2025
Покистонда «бош террорчи» ушланди, Сурия яна нотинч – ҳафта дайжести
Жаҳон | 16:13 / 09.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ва Украина молия вазирлари даражасида нодир металлар бўйича битимни келишиб олди
Жаҳон | 00:42
-
Х ижтимоий тармоғи киберҳужумга учради. Фойдаланувчилар бир неча соат узилишлардан шикоят қилди
Жаҳон | 23:50 / 11.03.2025
-
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
-
Украина ва АҚШ Жиддада музокараларни якунлади. Киев 30 кунга ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
Жаҳон | 23:36 / 11.03.2025
Мавзуга оид

13:15 / 06.06.2024
ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети халқаро рейтингда 547-поғонани эгаллади

14:00 / 25.10.2023
Миллий рейтингда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети биринчи ўринни эгаллади

19:21 / 08.11.2022
ТИҚХММИ-Миллий тадқиқот университетининг QS халқаро рейтингдаги кўрсаткичи янада мустаҳкамланди

16:39 / 12.10.2022