Ўзбекистон | 08:44 / 31.10.2023
4387
2 дақиқада ўқилади

Брюсселда «Европа-Ўзбекистон-2023» йиллик ишбилармонлик учрашуви бўлиб ўтди

Тематик сессияларда иштирокчиларга транспорт ва энергетика, молия ва хусусийлаштириш, шунингдек, «яшил» иқтисодиёт соҳаларида истиқболли лойиҳалар тақдим этилди. 

Фото: Дунё АА

27 октябр куни Брюсселда Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) томонидан мамлакатнинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси кўмагида «Европа-Ўзбекистон-2023» йиллик ишбилармонлик учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

120 дан ортиқ, шунингдек, онлайн форматда 800 дан зиёд иштирокчи қатнашган ишбилармонлик учрашуви Ўзбекистон, Европа Иттифоқи вакиллари, компаниялар ва инвесторлар ўртасида мулоқот учун очиқ майдон бўлди.

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокчиларга онлайн форматда йўллаган табрик нутқида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади.

Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Ютта Урпилайнен (онлайн) Европа ва Осиё ўртасидаги савдо динамикасини ўзгартиришда «Ўрта йўлак» транспорт салоҳиятини қайд этди.

Тематик сессияларда иштирокчиларга транспорт ва энергетика, молия ва хусусийлаштириш, шунингдек, «яшил» иқтисодиёт соҳаларида истиқболли лойиҳалар тақдим этилди. ЕИ билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масалалари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид