Жамият | 22:22 / 24.11.2023
21365
1 дақиқада ўқилади

11 ёшли ўғлига машинасини бошқаришни топширган ота жазоланди 

У олдин ҳам шундай қилмиши учун жазолангани таъкидланмоқда. 

Тошкент вилоятининг Паркент туманида ота 11 ёшли ўғлига автомобилини бошқаришни топширгани учун жазоланди. Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Қайд қилинишича, аввалроқ, паркентлик ота автомобилини 11 ёшли ўғлига ишониб топширгани, уни бошқараётганини тасвирга олиб, «катта йигит бўлиб қолганини» таъкидлагани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалган. Шундан сўнг, ота жавобгарликка тортилган. 

Бироқ, шундай бўлса-да, ота яна ўғлига автомобилини ишониб топширган, уни йўлда бошқариб кетаётганини видеога олган ва «энди штрафнойга тушсанг, машинани ўзинг олиб чиқасан, мен бошқа аралашмайман» деган. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ота маъмурий жавобгарликка тортилган. Бироқ, унга қандай жазо чораси қўллангани ҳақида маълумот берилмаган.

 

Мавзуга оид