Кремл қамоқдаги айрим аёлларга амнистия эълон қилиши мумкин
Россия президенти қамоқ жазосини ўтаётган аёлларнинг «айрим тоифалари» учун амнистия тайёрлаш зарурлигини эълон қилди. Аммо йил охиригача ҳеч қандай қарор бўлмайди, деди унинг матбуот котиби.
Россияда қамоқ жазосини ўтаётган айрим аёлларга нисбатан амнистия эълон қилиниши мумкин. Бироқ жорий йилнинг охиригача бундай қарор бўлмайди, деди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков 5 декабр, сешанба куни Россия президенти Владимир Путиннинг аёлларга нисбатан амнистия қўлланиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотини изоҳлар экан.
«Бунчалик тез амалга оширишнинг иложи йўқ. Аввал тафсилотларни муҳокама қилишимиз, позицияни ишлаб чиқишимиз, кейин нимадир ҳақида аниқ гапиришимиз керак», деди у журналистлар билан суҳбатда. Песковнинг сўзларига кўра, ҳозирча маҳкум аёлларнинг қайси тоифалари амнистияга тушиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот йўқ.
Путин «айрим тоифадаги аёллар» учун амнистия эълон қилишга тайёр
Бир кун олдин Путин зўравонликсиз жиноятлар учун судланган ёки тергов остидаги аёлларга нисбатан амнистия эълон қилинишини истисно этмади. «Менимча, тегишли қарорни тайёрлаш ва қабул қилиш керак, жумладан, қамоқдаги айрим тоифадаги аёлларни амнистия қилиш тўғрисида», - деди у Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида.
Шу тарзда, у ИҲК аъзоси Ева Меркачеванинг «вояга етмаган болалари бўлган ва зўравонликсиз жиноятларда гумон қилинган ёки судланган барча аёлларни афв этиш» таклифига жавоб берди. «Ва биринчи марта зўравонликсиз жиноят содир этган, жабрланувчилар бўлмаган ёки озод этилишига қаршилик бўлмаган барча аёлларни афв этишингизни сўрайман», - деди у.
Мавзуга оид
11:23 / 11.12.2024
Кремл Ғарб билан янги маҳбуслар алмашинувини истисно этмади
15:25 / 19.11.2024
Кремл АҚШнинг РФга ATACMS зарбалари ҳақидаги қарорига муносабат билдирди
09:10 / 29.10.2024
Кремл Гуржистондаги сайловларга аралашгани бўйича айбловларни рад этди
11:50 / 05.10.2024