Кремл АҚШнинг РФга ATACMS зарбалари ҳақидаги қарорига муносабат билдирди
Путиннинг матбуот котиби Песков АҚШнинг бу қарорини «сифат жиҳатидан янги кескинлик босқичи» деб атади. Шу билан бирга, у Россия Федерациясида ҳозирча фақат Ғарб оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар борлигини таъкидлади.
Россия АҚШнинг Украинага РФга узоқ масофали ракеталар билан зарба йўллашга рухсат бергани ҳақидаги хабарларга жуда салбий муносабат билдирди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 18 ноябр, душанба куни бу қарор кескинликнинг янги босқичи ва АҚШнинг Украинадаги урушга аралашувини англатади, деди.
«Агар шундай қарор ҳақиқатан ҳам ишлаб чиқилган ва Киев режимига етказилган бўлса, бу кескинликнинг сифат жиҳатидан янги босқичи ва Қўшма Штатларнинг ушбу можарога аралашуви нуқтайи назаридан янги ҳолат», — деди Песков матбуот брифингида. Кремлда ҳозирча фақат Ғарб оммавий ахборот воситаларидан маълумот бор.
«Янги кескинлик даври»
«Аммо, Вашингтондаги лавозимидан кетаётган маъмурият оловга ёғ сепишда давом этиш ва бу можаро атрофида кескинликни янада кучайтириш учун чоралар кўриш ниятида эканлиги аниқ», деди Кремл вакили.
Бир кун аввал Америка ва Европанинг кўплаб оммавий ахборот воситалари АҚШ президенти Жо Байден Украина ҳарбийларига Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат бергани ҳақида хабар тарқатган эди. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Вашингтон қарорини маъқуллади. The New York Times нашрининг ёзишича, Украина Қуролли кучлари бу ракеталарни фақат Курск областидаги Россия ва Шимолий Корея қўшинларига қарши қўллаши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
11:23 / 11.12.2024
Кремл Ғарб билан янги маҳбуслар алмашинувини истисно этмади
22:31 / 27.11.2024
«Иккита ракета манзилга етиб борган» – Россия кутилмаганда ATACMS нишонга аниқ текканини тан олди
07:50 / 27.11.2024
Россия Мудофаа вазирлиги ATACMS билан Курск аэродромига зарба берилганини тасдиқлади
01:24 / 26.11.2024