Ўзбекистон | 08:39 / 06.12.2023
4758
3 дақиқада ўқилади

Қурилиш вазирлигига шаҳарсозлик соҳасида қўшимча ваколат берилади

Шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатли давлат органи – Қурилиш ва уй жой коммунал вазирлигига шаҳарларнинг бош режаларини соддалаштирилган кўринишда ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи ва лойиҳа ташкилотига лойиҳалаш топшириғини бериш ваколати тақдим этилади.

Фото: Kun.uz

«Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан Шаҳарсозлик кодексига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари, қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш тарҳи ва мастер режалари ёки батафсил режалаштириш лойиҳаси каби шаҳарсозлик ҳужжатларининг янги турлари;

бош тарҳни ва ҳудудий тарҳларни тасдиқлаш ҳамда мунтазам равишда такомиллаштириб бориш бўйича устувор йўналишларни белгилаш;

шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатли давлат органи – Қурилиш ва уй жой коммунал вазирлигига шаҳарларнинг бош режаларини соддалаштирилган кўринишда ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи ва лойиҳа ташкилотига лойиҳалаш топшириғини бериш ваколатини тақдим этиш;

Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳида аҳолини ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш тизимини давлат томонидан тартибга солиш, ҳудудларнинг жорий ҳолати, салоҳиятини аниқлаш, ўзаро боғлиқлик мақсадларини ва хусусияти, архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш фаолиятини амалга ошириш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари доирасида ҳудудлараро ва тармоқлараро давлат манфаатларини мувофиқлаштириш ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини лойиҳалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун асослар белгиланиши;

Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳидаги лойиҳавий ечимлар Ўзбекистон тараққиёт стратегияси, шунингдек, халқаро ва минтақавий интеграция жараёнлари, қўшни давлатларнинг ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастурлари ҳамда жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда узоқ даврга мўлжаллаб ишлаб чиқилиши;

шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ҳудудларнинг қисмларини ҳудудий ва иқтисодий ривожлантиришни яқин, ўрта ва узоқ муддатларга режалаштириш ва уларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга йўналтирилган, ўзида шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳа ечимларини мужассамлаштирган мавжуд муаммоларнинг аниқ ечими ва амалга ошириш механизмларини ўзида акс эттирган шаҳарсозлик ҳужжати мастер режа ёки батафсил режалаштириш лойиҳаси ҳисобланиши.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди