10:18 / 18.12.2023
4013

Тошкент, Бухоро ва Наманганда маиший чиқиндилар бўйича хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланди

Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Наманган вилоятларида ҳам маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг яна уч ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ахборот хизмати хабар беришича, унга кўра:

Тошкент шаҳри бўйича аҳоли учун 7500 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 тонна учун (ҚҚСсиз) 188 минг 808 сўм ва 1 кубометр учун (ҚҚСсиз) 89 минг 977 сўм тўлов миқдори белгиланди.  

Бухоро вилоятида эса аҳоли учун шаҳарларда 1 кишига ойлик 5000 сўм, туманларда 4000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 тонна учун (ҚҚСсиз) шаҳарларда 186 минг сўм, туманларда 160 минг сўм ва 1 кубометр учун (ҚҚСсиз) шаҳарларда 83 минг сўм, туманларда 71 минг сўм тўлов миқдори этиб белгиланиши маъқулланди.

Наманган вилояти бўйича аҳоли учун 5000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 кубометр учун (ҚҚСсиз) 50 минг сўм тўлов миқдори белгиланди.

Бундан олдин Андижон, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш тарифлари ошганди

 

Top