20:16 / 23.12.2023
27244

Тошкентда жиноятда гумонланиб, 8 нафар шахс ушланди

Улар фирибгарлик, товламачилик ва безориликда гумонланмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг «Долзарб қирқ кунлиги» доирасида бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб, қуйидаги шахслар ушланган ва терговга жалб қилинган:

- Юлдошев Дониёр Бахтиёрович (1984 й.т. Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик);

- Алимов Фазлиддин Файзуллаевич (1988 й.т. Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми (товламачилик);

- Қуватов Шовкат Шухратович (1991 й.т. Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми (безорилик);

- Туляганов Нуриддин Бахтиярович (1988 й.т. Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик);

- Сотволдиев Илхом Маҳмуджонович (1986 й.т. Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми (товламачилик);

- Юнусов Дониёр Фахриддин ўғли (1992 й.т. Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 3-қисми (безорилик);

- Эркинов Бахтиёр Тўлқин ўғли (1992 й.т. Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми (товламачилик);

- Махмудов Умид Агзамович (1987 й.т. Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми (товламачилик).

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Мавзу
Жиноятчиликка қарши тадбирлар
2023 йил ноябр ойининг охирида Ўзбекистонда, расмийлар таърифига кўра, “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” бошланди.
Барчаси
Top