“Бу инсон ҳуқуқларига зид” – Омбудсман Навоийдаги “Шарманда доскаси” бўйича муносабат билдирди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақдаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисобламоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Навоий вилоятининг Кармана туманида маҳаллаларга “Шарманда доскаси” тарқатилишига муносабат билдирди.
“Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган.
Қолаверса, Жиноят кодексининг 7-моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақдаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисоблайди”, дейилади Омбудсман муносабатида.
Олдинроқ Навоийдаги маҳаллаларда “Шарманда доскаси” пайдо бўлгани, ана шундай “доска”лар Кармана туманидаги маҳаллаларга тарқатиш учун тайёрлаб қўйилгани хабар қилинган эди. Кармана тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Набижон Чўлиев Kun.uz журналисти билан суҳбатда тахтанинг номланиши хато кетганини, ҳозирда хатолик тузатилиб, МФЙ биноларига эълонлар тахтаси ўрнатиб чиқилаётганини билдирганди.
Мавзуга оид
14:48 / 18.12.2024
Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб, Зарафшон дарёсига ташлаб юборилди
10:49 / 15.12.2024
Андижон ва Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
13:10 / 11.12.2024
Навоийда электромонтёр 12 кишининг номига кредит олиб, онлайн қиморга ютқазиб қўйди
16:26 / 07.12.2024