Сенат раиси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссияси сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
БМТнинг Ню-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унинг ишида Сенат раиси, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
БМТ Аёллар ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйлаб аёлларнинг 10,3 фоизи ўта қашшоқликда яшайди. 2030 йилга бориб Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун камбағалликка барҳам беришдаги муваффақият 26 баравар тезроқ бўлиши керак.
Ушбу нуфузли тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида БМТ Аёллар ташкилоти кейинги 5 йилда Ўзбекистоннинг гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш борасидаги кўплаб ижобий натижаларини эътиборга олиб, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси билан келишган ҳолда Марказий Осиё ва Озарбойжон давлатларининг сессия бўйича маслаҳатлашувларини Тошкент шаҳрида ўтказган эди.
Тадбир якунлари бўйича аёллар ва қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ягона позиция ишлаб чиқилди.
68-сессияда Марказий Осиё минтақаси ва Озарбойжон номидан Олий Мажлис Сенати раиси сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаол ривожлантираётгани, қўшма сармоявий лойиҳалар амалга оширилаётгани, гендер тенгликни таъминлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратилганини таъкидлаб, ҳамкорлик бўйича умумий ёндашувларни маълум қилди ва қатор ташаббусларни илгари сурди.
Хусусан, камбағалликни қисқартириш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш учун БМТнинг “Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори” доирасида глобал даражада аёллар ва қизларни ҳимоя қилиш бўйича самарали чоралар кўриш, ўқув дастурлари ва ўқитиш услубларига, шунингдек, STEM-таълимига, айниқса, қишлоқ жойларда гендер ёндашувини жорий этиш таклиф этилди.
Шунингдек, ҳудудларда БМТТД лойиҳалари доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, айниқса қишлоқ аёллари учун рақамли саводхонлик ва IT кўникмаларини ошириш дастурларини амалга оширишга кўмаклашувчи рақамли тафовутни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани тартибга солиш лозимлиги айтиб ўтилди.
Мавзуга оид
10:30 / 29.10.2024
БМТ бош котиби: Ғазо шимолидаги аҳоли чидаб бўлмас аҳволда
15:30 / 26.10.2024
БМТ: уруш Ғазонинг ривожланишини 70 йил орқага сурди
13:50 / 26.10.2024
Гутерриш Путин билан учрашувда Қора денгизда кемалар ҳаракати муҳимлигини қайд этди
11:50 / 26.10.2024